Беморни олиб кетаётган вертолёт қулаб тушди
  • 06 Февраль 2018

Беморни олиб кетаётган вертолёт қулаб тушди

Тайвань армиясига тегишли вертолёт Ланьюй оролидан Тайдун шаҳрига беморни олиб кетаётганда денгизга қулаб тушган.

Тунда рўй берган фожиа оқибатида 6 киши бедарак йўқолган. Бортда уч нафар экипаж аъзоси, бемор, унинг қариндоши ва ҳамшира бўлган. Бу ҳақда “Синьхуа” ахборот агентлиги хабар берди. 

Гувоҳларнинг айтишича, ҳавога кўтарилгандан кейин уч дақиқа ўтиб вертолётнинг бурун қисми пасга эгилган. Шундан сўнг у кўздан йўқолган. Қидирув-қутқарув операцияси давом этаяпти.  

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn