Мальдивда фавқулодда вазият эълон қилинди
Абдулла Ямин Фото: belta.by
  • 06 Февраль 2018

Мальдивда фавқулодда вазият эълон қилинди

Мальдив давлати Президенти Абдулла Ямин кеча мамлакатда ўн беш кунлик фавқулодда вазият эълон қилди. 

“Reuters” АА хабарига кўра, мамлакат Олий суди томонидан ушбу давлатнинг терроризмда айбланиб судланган собиқ раҳбари Муҳаммад Нашид ва мухолифатнинг саккиз нафар етакчисига нисбатан айблов ҳукми бекор қилингандан сўнг шундай қарорга келинган.   

Ҳукумат Олий суд қарорини ижро этишдан бош тортган. Мальдив Президентининг фикрича, Олий суд унга импичмент эълон қилишга тайёрланаяпти. Фавқулодда вазият жорий этилишининг сабаби “миллий хавфсизликка таҳдид” сифатида кўрсатилган. 

Манбада қайд этилишича, шу воқеадан сўнг Олий суд биносига Мальдив миллий хавфсизлик хизмати ходимлари бостириб кирган. 

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn