Москвада ёққан қорнинг қалинлиги ярим метрдан ошди
Москвада ёққан қорнинг қалинлиги ярим метрдан ошди Фото: belta.by
  • 06 Февраль 2018

Москвада ёққан қорнинг қалинлиги ярим метрдан ошди

Россия пойтахти Москва шаҳрида охирги бир неча кун ичида ёққан қор қалинлиги 55 см.гача етди. Бундай ҳолат охирги 100 йил ичида кузатилмаган эди. Айни пайтда унинг оқибатларини бартараф этиш ишлари олиб борилаяпти. 

Кучли қор бўрони Москва вилоятида ҳам рўй берди. Бу ерда 3-5 февраль кунлари ёққан қор қалинлиги 53 мм.га етган. Мазкур миқдор февраль ойи учун белгиланган меъёрдан 1,5 баробар кўп. Оқибатда Москва вилоятидаги 18 та туманда электр таъминотида узилишлар содир бўлди. Бир киши устига дарахт қулаб тушиши оқибатида ҳаётдан кўз юмган. Беш киши жароҳатланган.

Транспорт ҳаракати ҳам анча қийинлашган. Маҳаллий ҳокимият вакиллари аҳолига шахсий автомобилдан вақтинча фойдаланмай туришни тавсия қилган. 

Мутасаддиларнинг билдиришича, ҳудудлар тўққиз кун ичида қордан тозаланади. Бу юмушларга коммунал хизматнинг 60 мингдан зиёд ходими ва 15 мингдан ортиқ техника воситалари жалб қилинган. Айни пайтгача 1,2 миллион метр куб қор олиб чиқилди. Ушбу юмушларда бефарқ бўлмаган фуқаролар кўмагидан ҳам фойдаланилаяпти. 

Метеорологлар эса яқин уч кунда об-ҳаво шароити яна мураккаблашиши мумкинлигини башорат қилишмоқда.     

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn