Машҳур савдо белгисининг 2017 йил декабрь ойида ниҳоясига етган ҳисобот давридаги тушуми ўтган йилнинг худди шу муддатига нисбатан 13 фоиз ортиб, 88,3 миллиард АҚШ долларини ташкил этган. Шунга яраша унинг соф фойдаси, ўтган давр билан солиштирганда, 12 фоиз кўпайиб, 20 миллиард долларга етган.
Хусусан, биринчи чоракда “iPad” қурилмаларини сотиш 1 фоиз ўсиб, 13,17 миллион донага етган. Энг кўп савдо ҳажми АҚШда кузатилиб, ушбу мамлакат бозоридан 35,193 миллиард доллар даромад олинган. Бироқ мижозлар томонидан “iPhone” аппаратларини харид қилиш миқдори 1,2 фоиз қисқарган.
1976 йилда Стив Жобс, Стив Возняк ва Рональд Уэйн томонидан асос солинган “Apple” корпорацияси компьютерлар, планшетлар, аудиоплеерлар, смартфонлар, “ақлли” соатлар ва дастурий таъминот маҳсулотлари ишлаб чиқариш билан шуғулланади.
Эслатиб ўтамиз, АҚШда жорий молиявий йил ўтган йилнинг 1 октябрида бошланган. Мазкур муддат ўтаётган йилнинг 30 сентябрь куни ниҳоясига етади.