“Toyota” дунё бўйича 645 мингга яқин автомобилини қайтариб олди
  • 02 Февраль 2018

“Toyota” дунё бўйича 645 мингга яқин автомобилини қайтариб олди

Япониянинг “Toyota” компанияси дунё бўйича, жумладан, Шимолий Америка мамлакатларидан ҳам 645 мингга яқин автомобилини хавфсизлик ёстиқчаларидаги муаммолар туфайли қайтариб олаяпти. 

 “ТАСС” ахборот агентлиги хабарига кўра, бундай камчиликлар 2015 ва 2016 йилларда ишлаб чиқарилган “Toyota Prius”, “Lexus RX” ва “Lexus NX” русумларида учраган.   

Мазкур маркадаги автомашиналардаги нуқсон туфайли  қисқа туташув рўй бериши ва ҳалокат пайтида хавфсизлик ёстиқчалари очилмай қолиши эҳтимоли борлиги айтилмоқда. Аммо ҳозирча мана шундай камчилик бирор фалокатга олиб келгани ҳақида маълумотлар йўқ. 

Компания ушбу муаммони бепул батратаф этиш мажбуриятини ўз зиммасига олган. “Toyota” январь ойида ҳам шу каби “бошоғриқлар” сабаб Шимолий Америкадаги 600 мингдан зиёд автомобилини “чақириб” олган эди.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn