Дунёдаги энг кекса инсонлардан бири вафот этди
  • 31 Январь 2018

Дунёдаги энг кекса инсонлардан бири вафот этди

Сайёрамизнинг энг кекса эркак кишиси, испаниялик Франсиско Нуньес 113 ёшида оламдан ўтди, деб хабар берди “ТАСС” ахборот агентлиги. 

У мамлакатнинг Бьенвенида туманида ўз уйида ҳаётдан кўз юмган.

Франсиско Нуньес Оливера 1904 йил 13 декабрда туғилган. 1925 йилда ҳарбий хизматга қабул қилиниб, Испания-Франция-Марокаш ва фуқаролик урушларида иштирок этган. Шундан сўнг ўзи туғилиб ўсган жой қайтиб, деҳқончилик билан шуғулланган. Франсиско Нуньес 1988 йилда турмуш ўртоғидан айрилган. У тўрт фарзанднинг отаси, тўққиз невара ва 15 эваранинг бобоси эди.

Маълумот ўрнида айтиб ўтамиз, Исроилнинг Хайфа шаҳрида яшаган Исраэл Криштал 114 ёшида вафот этгандан сўнг, энг кекса эркак сифатида Франсиско Нуньес тан олинганди.  

Айни пайтда дунёнинг энг кекса аёли япониялик Наби Тадзима ҳисобланади. У 1900 йил 4 августда туғилган.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn