Умумий қиймати 400 минг евролик шоколад ўғрилаб кетилди
  • 30 Январь 2018

Умумий қиймати 400 минг евролик шоколад ўғрилаб кетилди

Германиянинг Фрайбург-им-Брайсгау шаҳрида умумий қиймати 400 минг евролик 44 тонна шоколад ортилган иккита юк машинаси ўғрилаб кетилган.

“РИА Новости” ахборот агентлиги хабарига кўра, номаълум шахслар саноат зонасида турган бир жуфт юк автомобилини олиб қочиб кетган. Кейинчалик полиция вакиллари томонидан воқеа жойидан унча узоқ бўлмаган йўлда транспорт воситаларидан бири ширинликлари билан бирга топилган. Ҳайдовчи эса яширинган.

Иккинчи машина эса Лар шаҳри яқинида тургани аниқланган. Аммо бу сафар жиноятчилар ундаги қарийб 22 тонна шоколадни бошқа машинага ўтказиб, жуфтакни ростлашга улгурган. Айни пайтда тергов-қидирув ишлари олиб борилаяпти. 

Эслатиб ўтамиз, ўтган йил ёз фаслида ҳам худди шу каби ҳодиса Гессен федераль еридаги Нойштадт шаҳрида содир этилганди. Ўшанда “Киндер-сюрприз” ширинликлари ва “Нутелла” пастаси ортилган автомобиль прицепи учарларнинг ўлжасига айланганди. Бундан кўрилган зарар 50-70 минг евро атрофида баҳоланган.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn