Дангаса почтачи саккиз йилдан бери хатларни ўз манзилига етказмаган
  • 30 Январь 2018

Дангаса почтачи саккиз йилдан бери хатларни ўз манзилига етказмаган

Италиянинг Виченца шаҳрида яшовчи почтачи қарийб саккиз йил давомида хатларни ўз манзилларига олиб бормаган. 

У ўзига топширилган почталарни шунчаки уйига олиб келиб, ташлаб қўйган. Оқибатда ўша хонадонда ярим тонна атрофида конвертлар ва откриткалар йиғилиб қолган. 

Бундай ҳолат бир гуруҳ кўнгиллилар томонидан Италия почтаси белгиси туширилган қоғозлар билан тўлдирилган 25 қути макулатура полицияга олиб келингандан сўнг аниқланди. Яъни шундан сўнг тартиб посбонлари 56 ёшли почта ходимининг уйини бориб текширганда, у ерда реклама буклетлари, маълумотномалар, ҳисоб варақалари, огоҳлонтиришлар ва бошқа ҳужжатларни ўз ичига олган 570 килограммлик чиқинди қоғозни топишган. Айни пайтда полиция ходимлари ушбу почтачи ишга киргандан буён ўз бурчини бажарганми-йўқми, шуни текшираяпти.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn