Бу ҳақда мамлакатнинг фавқулодда вазиятларда бошқариш бўйича миллий кенгаши ахборот берди. Маълум бўлишича, бугун тоғ оғзидан 400-500 метр баландликка лава отилиши кузатилиб, кул “устунлари”нинг узунлиги 3-5 километргача етган. Филиппин вулқоншунослик ва сейсмология институти сейсмик фаоллик ва суюқ чўғ отилиши хавфи ортиши муносабати билан вулқон отилиши бўйича тўртинчи даражадаги(охиридан битта олдинги) хавф аломатлари борлигини билдирган. Шунинг учун Албай музофотида таълим муассасалари ёпиб қўйилди. Вулқон яқинида самолётлар парвози чекланди.