31 йилда илк бор
  • 01 Ноябрь 2017

31 йилда илк бор

Аргентинанинг “Aerolineas Argentinas” давлат авиакомпанияси ва унинг шуъба корхонаси “Austral Lineas Aereas” 31 октябрга мўлжалланган маҳаллий ҳамда халқаро қатновларнинг барчасини бекор қилди.

Бунга учувчиларнинг иш ташлагани сабаб бўлган. Компания президенти Марио Дель’Аккуа “Todo Noticias” телеканалига берган интервьюсида вужудга келган ҳолат туфайли бир кун ичида 45 та рейс қолдирилиб, тахминан 30 минг нафар йўловчи манзилига етолмаганини билдирди. Бундай ҳолат 1986 йилдан буён илк бор кузатилди.

Учувчилар компания раҳбариятидан маошларини оширишни талаб қилишмоқда.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn