Сирдарё вилоятининг Ширин шаҳридаги 3-даҳада истиқомат қилувчи Ш. Ғаниева фарзандини эмлатиш юзасидан шаҳар тиббиёт бирлашмасига бир неча бор мурожаат этгани, лекин мурожаати эътиборсиз қолиб келаётгани хусусида ҳудуддаги Халқ қабулхонасига шикоят йўллади. Ушбу ҳолатни ўрганиш ва зарур чорани кўриш юзасидан Ширин шаҳар тиббиёт бирлашмасига топшириқ берилди. Маълум муддатдан сўнг Халқ қабулхонасига тегишли муассасадан Ш. ўаниеванинг фарзанди эмлангани ҳақида жавоб хати келиб тушди. Бироқ текширишлар натижасида фуқаро мурожаати қаноатлантирилганига оид маълумотнинг сохталиги, амалда ҳеч қандай иш қилинмагани аниқланди. Ширин шаҳар тиббиёт бирлашмаси поликлиникаси мудири Р. Эгамбердиевга “ҳайфсан” интизомий чораси қўлланилди.
Шавкат Мирзиёев раислигида 20 ноябрь куни бозорларни қиш-баҳор мавсумида ҳам қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш, уларни қайта ишлаш кўламини ошириш, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш сингари вазифалар ижросига бағишланган йиғилиш ўтказилди.
Мамлакат довруғини дунёга тез ёйишда ҳеч бир соҳа спортнинг ўрнини босолмайди. Янада муҳим жиҳати, спорт ва жисмоний тарбия ривожи, энг аввало, соғлом авлодни тарбиялаш, миллат генофондини яхшилаш, умр кўриш давомийлигини оширишга хизмат қилади. Шу маънода, Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг ҳар бир учрашув ва мулоқотларда одамларнинг ҳаётдан рози бўлиб, фаровон яшаши учун барча имкониятни сафарбар этиш, инсонлар саломатлигини асраш, айниқса, ёшларнинг спорт билан мунтазам шуғулланишига зарур шароитларни яратиш масалаларига алоҳида урғу бериши бежиз эмас.
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018