2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида фуқаролик, миллатлараро ва конфессиялараро тинчлик ҳамда тотувликни мустаҳкамлаш давлат сиёсатининг устувор йўналиши сифатида белгиланган. Бу Конституциямизда ифодаланган “...барча фуқаролар бир хил ҳуқуқ ва эркинликларга эга бўлиб, жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахси ва ижтимоий мавқеидан қатъи назар, қонун олдида тенгдирлар”, деган қоиданинг ҳаётий тасдиғи бўлди.
Шавкат Мирзиёев Сергели туманида фойдаланишга топширилган янги мактабни бориб кўрди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
2017 йилнинг 14-15 ноябрь кунлари Тбилиси шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Грузия ташқи ишлар вазирликлари делегациялари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги раунди бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йил 16 ноябрь куни “Сув таъминоти ва сув чиқариш хизмати кўрсатиш соҳасида тўлов интизомини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонга имзо чекди.
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг хабар беришича, ягона интерактив давлат хизматлари порталида электр таъминоти корхонаси вакилини онлайн ариза ёрдамида чақириш мумкин бўлди. Мазкур хизматдан my2.gov.uz порталидан рўйхатдан ўтган фуқаролар фойдаланишлари мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 14 ноябрдаги “Прокуратура органлари ахборот-таҳлил фаолияти самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Бош прокуратура ҳузурида аудио ва видеороликлар, теле ва радиоузатишлар, ижтимоий реклама, воқеалар жойларидан репортажларни эфирга ва интернет тармоғига узатиш учун Ахборот-таҳлил мультимедиа маркази ташкил этилади.
Шавкат Мирзиёев 2017 йил 17 ноябрь куни “Ўзбек миллий мақом санъатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни қабул қилди.
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018