Мақолалар мазкур саъна бўйича сараланган: Вторник, 29 Ноябрь 2016
Кеча пойтахтимиздаги “Ўзэкспомарказ” мажмуида ресторан бизнеси ҳамда умумий овқатланиш соҳаси учун ускуна ва жиҳозлар намойишига ихтисослаштирилган “EXPO Restaurants & Cafе — 2016” I Халқаро кўргазмаси иш бошлади.
Мамлакатимизда қизғин паллага кирган сайловолди ташвиқоти доирасида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёевнинг ишончли вакиллари жойларда сайловчилар билан учрашувлар ўтказмоқда. Тадбирларда юртдошларимиз номзоднинг мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларни изчил давом эттиришга қаратилган Сайловолди дастури асосий йўналишлари билан таништирилаяпти.
“Кўппартиявийлик давр тақозоси ва халқ талабидир”. Россиянинг “Независимая газета” нашрида эълон қилинган ушбу номдаги мақола Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига бағишланди.
Мамлакатимиздаги барча сайлов участкасида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига қизғин тайёргарлик кўрилмоқда. Хусусан, 10-Тошкент вилояти сайлов округида тузилган 878 та сайлов участкасида 1 миллион 943 минг 300 нафар сайловчи рўйхатга олинган.
Ўзбекистонда Президент сайлови яқинлашгани сари сайлов тизимини такомиллаштириш бўйича мамлакатимиз қўлга киритган муваффақиятлар хорижий давлатлар ижтимоий-сиёсий ва эксперт доиралари вакиллари ўртасида кенг муҳокама этилмоқда.