Юртимиз шаҳару қишлоқларида мураккаб технологиялар билан жиҳозланган замонавий корхоналар барпо этилиши ҳисобига “Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган” ёрлиғи туширилган рақобатбардош маҳсулотлар тайёрлаш ҳажми ортиб, улар ички ва ташқи бозорда тобора харидоргир бўлиб бораётир. Айниқса, енгил саноатда ҳаётга татбиқ этилаётган истиқболли лойиҳалар ўзининг юксак натижаларини бермоқда.
Қуйида Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги жабҳасида қўлга киритилган муваффақиятлар ҳамда мамлакатимизнинг «Expo Milano — 2015» умумжаҳон кўргазмасидаги иштироки юзасидан Италия ишбилармон ва эксперт доиралари вакиллари «Жаҳон» ахборот агентлиги мухбирига билдирган фикр-мулоҳазалар ўз аксини топган.
Самарқанд вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ва вилоят кўз касалликлари шифохонаси ҳамкорликда хайрли ташаббус билан чиқди. Яъни “Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастури доирасида вилоятда якка-ёлғиз ва кам таъминланган 69 нафар отахону онахоннинг кўз билан боғлиқ касалликларини даволашга киришилди.
Бугунги кунда ишлаб чиқаришга инновацион технологияларни жорий этиш орқали юқори самарадорликка эришиш дунё миқёсида долзарб вазифага айланмоқда. Негаки, мазкур усул нафақат маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, балки катта миқдордаги маблағларни иқтисод қилиш, уни бошқа истиқболли лойиҳалар рўёби учун йўналтириш имконини бераяпти.
Янги Зеландиянинг сут ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган дунёга машҳур “Fonterra” компанияси жорий йилда 317,36 миллион АҚШ доллари миқдорида даромад олишини маълум қилди.
Бу ўтган йилдагига нисбатан уч баробар кўп. Компания фаолиятидаги ижобий ҳолат йилнинг иккинчи ярмида сут маҳсулотларига бўлган талабнинг ортиши билан боғлиқ. Ваҳолонки, биринчи ярим йилликда вазият бутунлай бошқача эди.
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018