Яқинда Бельгияда нашр этиладиган “Diplomatic World” журнали саҳифасида “Ўзбекистон тарихий, маданий ва интеллектуал меросини асраб-авайлаш ва уни бойитиш ҳақида қайғуради” сарлавҳали мақола эълон қилинди. Унда шу йилнинг май ойида Самарқанд шаҳрида ўтказилган “Ўрта асрлар Шарқ алломалари ва мутафаккирларининг тарихий мероси, унинг замонавий цивилизация ривожидаги роли ва аҳамияти” мавзуига бағишланган халқаро конференция якунлари қаламга олинган.
Кўп йиллардан буён ўқувчиларга математика фанидан сабоқ бераман. Ўқитувчилик машаққатли бўлиши билан бирга, ниҳоятда шарафли касб ҳисобланади. Зеро, устоз учун ўзи парвариш қилган “ниҳоллар” кўкка бўй чўзиб, мева бераётганини кўришдан ортиқ бахт борми?! Мен ана шундай бахтиёр устозман, десам, муболаға эмас. Негаки, шогирдларимиз орасида турли соҳаларда самарали меҳнат қилаётганлар кўпчилик. Бир нечтаси фан номзоди. Яқинда улардан бири билан учрашиб қолдим. Истиқлол туфайли ўқувчилар учун яратилган шарт-шароит ва имкониятлар хусусида узоқ гаплашдик...
Хорижда, айниқса, халқаро нуфузга эга университетда она-Ватанинг ҳақида илиқ гаплар эшитиш қанчалик фахрли ва тотли эканлигини бир неча бор ҳис қилдим. Гап шундаки, яқинда таниқли иқтисодчи олим дарс ўта туриб, Ўзбекистоннинг қисқа давр ичида катта тараққиёт йўлини босиб ўтганлигини аниқ мисоллар билан очиб берди.
Ҳар куни ишдан оилам бағрига қайтарканман, икки ўғилчамнинг соғлом, бахтиёр чеҳрасини кўриб, кўнглим янада ёришади. Оиламдаги хотиржамлик ва бахтиёрлик юртимизда тинчлик ҳамда осойишталикни сақлаш, халқимиз турмуш фаровонлигини ошириш, оила институтини қўллаб-қувватлаш йўлида олиб борилаётган ислоҳотларнинг ўзига хос кўзгуси эмасми?!
Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси ҳамда Ахборот хизмати ҳамкорлигида матбуот анжумани ташкил этилди. “Хусусийлаштириш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси юзасидан олиб борилаётган ишларга бағишланган тадбирда депутатлар, ишчи гуруҳ аъзолари иштирок этди.
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018