Ўзбекистон мева ва сабзавот маҳсулотларини наинки етиштириш ҳажми, балки уларни экспорт қилиш бўйича ҳам дунёда етакчи бўлган ўнта давлатдан бири саналади. Бугунги кунда 80 дан ортиқ мамлакатга 180 турдан зиёд сархил мева-сабзавот ва уларни қайта ишлаш асосида тайёрланган маҳсулотлар етказиб берилаётгани бунинг яққол далилидир.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси ташаббуси билан “Депутатларнинг сайловчилар билан олиб борадиган ишларининг ташкилий-ҳуқуқий механизмларини янада такомиллаштириш” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Унда сиёсий партиялар фракциялари, Адлия вазирлиги, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти вакиллари, эксперт ва олимлар қатнашди.
Жорий йилда Андижон шаҳридаги миллий ҳунармандчилик касб-ҳунар коллежини 387 нафар йигит-қиз тамомлади. Битирувчиларнинг аксарияти ҳозирнинг ўзида муқим иш ўрни билан таъминланди.
— 12 нафар битирувчимиз оилавий тадбиркорликни йўлга қўйди, — дейди коллеж директори Ёрқиной Нишонова. — Болалигидан маълум касб-корнинг бошини тутган ёшларимиз ёғоч ўймакорлиги, мебелсозлик, миллий либослар тикиш ва каштачилик, косиблик, ошпазлик, дўппидўзлик ҳамда зардўзлик каби йўналишларда барқарор фаолият юритишмоқда. Уларнинг бизнесларини ташкил қилишда банкларнинг имтиёзли кредитлари қўл келаяпти.
Саидаҳмад ШУКУРОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.
Бухоро шаҳридаги “Сул Шер Жаҳон” хусусий корхонаси маҳсулотлари ички бозорда тобора харидоргир бўлиб бормоқда.
Бунга эришишда кичик бизнес субъектида амалга оширилган кенг кўламли модернизациялаш тадбирлари қўл келди. Шу мақсадда корхонага 900 миллион сўмлик сармоя йўналтирилиб, сутни қайта ишлаш линияси техник жиҳатдан янгиланди. Пировардида бу ерда тайёрланаётган қатиқ, бринза, творог каби саломатлик учун фойдали маҳсулотлар сифати янада яхшиланди.
Айтиш ўринлики, жорий йилнинг ўтган даврида вилоятда сутни қайта ишлашга ихтисослаштирилган еттита шундай корхона иш бошлади.
Истам ИБРОҲИМОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.
Филиппиндан кейин Хитой ҳудудига кириб келган “Гленда” тўфони оқибатида 17 киши ҳаётдан кўз юмган. Умумий ҳисобда табиий офатдан жами 1,3 миллион киши жабр кўрган.
“China Economic Net” хабарига қараганда, тўфондан Гуанси-Чжуан автоном райони, Хайнань ва Гуандун музофотларида жиддий талафотлар кузатилган. Масалан, Хайнанда 51 мингта тураржой биноси вайрон бўлган.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, “Гленда” сўнгги 41 йил ичида Хитой жанубида кузатилган энг кучли тўфон сифатида қайд этилиб, у мамлакат иқтисодиётига 750 миллион АҚШ долларидан кўп зиён етказди.
Олти йиллик инқироздан сўнг Европа автомобиль бозорида яна аста-секин жонланиш кўзга ташланмоқда, дейилади “Евроньюс” телеканали тарқатган хабарда.
Чунки жорий йилнинг июнида Европа Иттифоқига аъзо мамлакатларда 1,23 миллион дона янги автоулов сотилган. Бу ўтган йилнинг шу давридаги кўрсаткичдан 4,3 фоиз кўпдир.
Қизиқ жиҳати, ушбу ижобий натижа автомобилсозларни унчалик ҳам хурсанд қилмаяпти. Чунки мижозлар, асосан, арзон ва ўрта нархлардаги машиналарни харид қилишмоқда. Амалда бир қатор ишлаб чиқарувчиларнинг маҳсулотлари сотилмаяпти.
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018