Давлатимиз раҳбарининг Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларига йўллаган табригида бугунги кунда, айни шу мураккаб ва қалтис замонда дунёда, ён-атрофимизда рўй бераётган воқеа-ҳодисаларни чуқур идрок этиш, уларнинг туб моҳиятига етиб бориш учун аввало одамларда мустақил фикрлаш ва яна бир бор мустақил фикрлашни шакллантириш талаб қилиниши алоҳида таъкидланди. Сабаби, турли ғоя ва манфаатлар кураши тобора кучайиб бораётган ҳозирги вазиятда ёлғонни рост, ростни ёлғон, деб кўрсатишга уриниш, турли сохта маълумотларни тарқатиш тобора авж олаяпти. Мана шундай шароитда оммавий ахборот воситаларининг роли ва масъулияти ҳар қачонгидан ҳам кўра юксалиб бормоқда.
Айни пайтда кўча ва хиёбонлар, бино ва иншоотларни ёритишда ёғду-диодли лампалардан кенг фойдаланилмоқда.
Мутахассисларнинг фикрича, жаҳон стандартларига тўла жавоб берадиган экологик безарар бундай ёритиш мосламаларини ҳар қандай иқлим шароитида ишлатиш мумкин. Энг муҳими, улар электр энергиясини 4 баробардан кўпроқ тежаш имконини беради.
Яқинда Венгрия қишлоқ хўжалиги палатасининг вице-президенти И. Хубаи “Жаҳон” ахборот агентлигининг мухбирига берган интервьюсида шу йил 5-6 июнь кунлари Тошкентда бўлиб ўтган “Ўзбекистонда озиқ-овқат дастурини амалга оширишнинг муҳим захиралари” мавзуидаги халқаро конференциядан олган таассуротларини ўртоқлашди.
Мамлакатимизда изчил амалга оширилаётган ислоҳотларнинг устувор йўналишларидан бири озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтиришдан иборат. Шу эзгу мақсадда ишлаб чиқарувчилар учун қулай сармоявий муҳит яратилиб, уларнинг ташаббуси ҳар томонлама қўллаб-қувватланмоқда. Бу, ўз навбатида, тизимда замонавий технологияларни жорий этишда қўл келаяпти. Натижада бозорларимизнинг тўкин-сочин, савдо пештахталарининг дала ва боғ неъматлари билан сероб бўлиши таъминланмоқда.
Президентимиз раҳнамолигида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар натижасида мамлакатимизнинг барча ҳудудларида мисли кўрилмаган бунёдкорлик ишлари бажарилмоқда. Жумладан, нафақат кўҳна ва ҳамиша навқирон Самарқанд шаҳри, балки вилоятнинг бошқа шаҳарлари, барча туман ва қишлоқларида ҳам янги-янги тураржой, савдо дўконлари, маиший ва сервис хизмати кўрсатиш шохобчалари, мактаб, лицей, коллеж, шифохоналарнинг замонавий бинолари қад ростлаб, халқимизга бир қатор қулайликлар яратмоқда.
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018