Мақолалар мазкур саъна бўйича сараланган: Пятница, 14 Ноябрь 2014
2014 йил 13 ноябрда Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн олтинчи ялпи мажлиси очилди.
Кеча Тошкентда Олий Мажлис Сенатининг ўн олтинчи ялпи мажлиси ўз ишини бошлади. Унда мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётининг барча соҳаларини изчил ислоҳ қилиш ва либераллаштириш, иқтисодий барқарорликни таъминлаш, фуқаролар турмуш даражасини янада яхшилаш, аҳолининг кенг қатлами ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда манфаатларини муҳофаза этишга қаратилган кўплаб долзарб масалалар муҳокама қилинмоқда.
2014 йил 4 ноябрь куни нуфузли «Legatum» халқаро институти (Буюк Британия) ҳар йили янгиланиб борадиган Дунё мамлакатларининг фаровонлик индексини эълон қилди.
Мамлакатимизда ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг иқтидорини юзага чиқариш, эзгу ташаббусларининг кенг қанот ёйишига кўмаклашиш давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан биридир.
* Жиззах шаҳрида давлат мулки объектларини хусусийлаштириш тартибини такомиллаштириш, уларни сотиш механизмлари ва тартиблари самарадорлигини ошириш масалаларига бағишланган тадбир уюштирилди. Унда иштирокчилар соҳадаги сўнгги ўзгаришлар ҳамда янгиликлар билан таништирилди.
Бухоро шаҳридаги “Озода Озод” қўшма корхонасига Германиянинг “Neymag” компаниясида ишлаб чиқарилган турли дастгоҳлар ўрнатилди.
Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти талабаларининг ижодий ишлари кўргазмаси очилди.
Ўзбекистон Бадиий академияси Икуо Хираяма Халқаро маданият карвонсаройида фоторассом Ольга Лобанованинг “Япония” деб номланган ижодий ишлари кўргазмаси очилди.
Пойтахтимиздаги “Баркамол авлод” Республика болалар ўлкашунослик ва экология марказида “Болалар ва сув!” фестивалининг республика босқичи бўлиб ўтди.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, айни пайтда дунёда 380 миллион нафардан ортиқ одам қандли диабет хасталигидан азият чекмоқда.