Бугун Ўзбекистон ҳақида гап кетганда, мамлакатимиз саноати жадал суръатларда ривожланиб, иқтисодий қудрати ва салоҳияти тобора юксалиб бораётган замонавий давлат сифатида эътироф этилмоқда. Сабаби, истиқлол йилларида юртимизда саноатнинг барча йўналиши, айниқса, юқори технологияларга асосланган тармоқлари муттасил равнақ топаётир.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов томонидан Вазирлар Маҳкамасининг шу йил 17 январда бўлиб ўтган мажлисида белгилаб берилган 2014 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларини амалга ошириш, шунингдек, таркибий туб ўзгаришларни янада чуқурлаштириш ва иқтисодиётни модернизация қилишга доир қабул қилинган стратегияни давом эттириш жорий йилнинг тўққиз ойида мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш асосий кўрсаткичларининг ижобий ўсиш суръатларини сақлаш имконини берди.
Зарафшон дарёси яқинидан ғишт пиширишга мўлжалланган бир нечта қадимий хумдон топилди.
— Илгари XI асрга оид шундай қурилмалардан бири Самарқанднинг Афросиёб ҳудудида аниқланган эди, — дейди ЎзФА Археология институти тадқиқотчиси Комил Раҳимов. — Олиб борилган археологик қазишмалар жараёнида маълум бўлишича, Чўпонота тепалигидан топилган мазкур хумдонлар икки қаватли бўлиб, ўт ёқиш ва ғиштни пишириш қисмидан иборат. Унинг умумий баландлиги қарийб тўрт метрни ташкил этади.
Дастлабки тахминларга қараганда, бу хумдонларда нафақат тўрт бурчак кўринишидаги, балки қопламалар учун олти ва саккизбурчакли ғиштлар ҳам тайёрланган.
Мамадиёр ЗИЁДИНОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018