Кичик корхонанинг дадил одими
  • 15 Март 2017

Кичик корхонанинг дадил одими

Фарғона туманидаги “Шуҳрат” хусусий корхонаси саккиз турдаги  нон ва 15 хилдаги қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган.

Хитой давлатидан келтириб ўрнатилган замонавий технологиялар бу ерда тайёрланаётган хуштаъм неъматлар харидоргирлигини таъминлашга хизмат қилмоқда. Шу боис 18 кишидан иборат кичик бизнес субъекти жамоаси фаолиятини кенгайтириш пайидан бўлаётир. 

— Келгусида маҳсулотларимиз турини кўпайтириб, қўшимча иш ўринлари яратмоқчимиз, — дейди корхона раҳбари Шавкат Абдуқундузов. — Бунинг учун имкониятларимиз етарли. 

Элёржон ЭҲСОНОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn