Натижада сутни қайта ишлаш корхонасини ишга тушириш орқали у кўп тармоқли фермер хўжаликлари қаторидан ўрин олди.
— Лойиҳани амалга ошириш учун 400 миллион сўм сарфладик, — дейди жондорлик фермер Назар Ҳожиев. — Банк 62 миллион сўм миқдорида кредит ажратиш билан бизни қўллаб-қувватлади. Айни дамда кунига икки тонна сутни қайта ишлаб, буюртмачиларга жўнатаяпмиз. Яқинда пишлоқ таёқчалари тайёрлаш ҳам йўлга қўйилади. Корхонамиз ишга тушиши билан хўжаликда ишловчилар сони 25 нафарга етди.
Айтиш ўринлики, айни пайтда вилоятда 1015 та кўп тармоқли фермер хўжалиги фаолият кўрсатмоқда.
И. ИСТАМОВ.