Корхона  фаолияти  кенгайди
  • 24 Февраль 2017

Корхона  фаолияти  кенгайди

Урганч туманининг Чоткўпир қишлоғида жойлашган “Асл парранда” масъулияти чекланган жамиятида 27 мингдан ортиқ паррандалар парваришланмоқда. Шу билан бирга, бу ерда йилига 10 тонна балиқ етиштирилаяпти. 

Яқинда жамоа арзон ва сифатли қурилиш материаллари ишлаб чиқариш бўйича янги лойиҳани амалга оширди. Бунинг учун 280 минг АҚШ доллари миқдорида банк кредити ҳамда кичик бизнес субъекти маблағи ҳисобидан замонавий технология келтириб ўрнатилди. Натижада кунига минг квадрат метр сендвич панеллар ва пенопласт ишлаб чиқариш имконияти яратилди. Ўз навбатида, 12 кишининг бандлиги таъминланди.

— Маҳсулотимизга талаб катта, — дейди корхона раҳбари Шоҳруҳ Муҳаммедов. — Шу боис мазкур лойиҳани ҳаётга татбиқ этдик. Дастгоҳларимизнинг барчаси компьютерлаштирилган, энергия тежамкор. Илғор технология асосида қисқа вақт мобайнида 600 миллион сўмлик маҳсулот тайёрлашга эришдик. Келгусида омихта ем ишлаб чиқаришни ҳам йўлга қўймоқчимиз.

Ойбек РАҲИМОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn