Шу боис ҳудудда “саҳро кемаси” дея таърифланадиган туяларни парваришлаш унутилаёзган турлардан бирига айланиб бораётган эди.
Ўзбекистон туманидаги Козимжон Абдуллаев ўзи раҳбарлик қилаётган “Қораёзбобо” фермер хўжалигида мазкур тармоқни қайта тиклаб, 19 бош туя парваришини йўлга қўйди.
— Туя жунидан тайёрланган матолар инсон танасини совуқдан яхши ҳимоялайди, — дейди фермер. — Қолаверса, унинг сути жуда шифобахш. Шу боис келгусида туяларимиз сонини янада кўпайтиришни мақсад қилганмиз.
Эътиборли жиҳати, айни пайтда хўжаликда пахта ва ғалла етиштиришдан ташқари, чорвачилик, балиқчилик, паррандачиликдан ҳам катта даромад олинмоқда.
Набижон СОБИРОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.