Сифат ва самарадорлик
  • 22 Декабрь 2016

Сифат ва самарадорлик

Бекобод туманилик тадбиркор Абдулазиз Шокиров саъй-ҳаракати билан нон ва қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган “Муборак Мубин омад” корхонаси ташкил этилди.

— Сифат ҳамда самарадорлик фаолиятимизнинг муҳим мезони, — дейди А. Шокиров. — Шу боис жамоамизнинг 10 турдаги сифатли нон ва ширинликларига ички бозорда талаб катта. 

Пойтахт вилоятида бу каби кичик бизнес субъектлари сони тобора ортиб бормоқда. Жорий йилнинг ўтган тўққиз ойида 1900 та шундай корхона рўйхатга олиниб, улар сони 24,5 мингдан ошди. Тижорат банклари томонидан мазкур ишлаб чиқариш субъектлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида 585 миллиард сўмлик кредит маблағлари ажратилди.

Раҳматилла ШЕРАЛИЕВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn