Янги бизнес лойиҳани амалга ошириш учун 2 миллион АҚШ доллари миқдорида маблағ сарфланди. Натижада бу ерда ипак толадан экологик тоза газлама ишлаб чиқарувчи тўқув цехи фаолияти йўлга қўйилди. Эътиборлиси, тўқилган матога компьютерлар воситасида гул босилмоқда. Мутахассисларнинг фикрича, замонавий технологик ускуналар корхонага нафақат ипак толаси, балки тайёр маҳсулотни ҳам экспорт қилиш имконини беради.
Истам ИБРОҲИМОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.