Талаб ва таклиф уйғунлиги
  • 14 Сентябрь 2016

Талаб ва таклиф уйғунлиги

Урганч шаҳридаги “Чолиш трейдинг” хусусий корхонасида янги турдаги қурилиш материаллари — фолгоизол ва полизол ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. 

Дастлаб рубероид тайёрлаш бўйича фаолият бошлаган кичик бизнес субъекти жамоаси ички бозор талабларини ҳисобга олиб, 150 миллион сўм сармоя эвазига навбатдаги лойиҳа ижросига киришди. Натижада бу ерда йилига қўшимча равишда 700 миллион сўмлик маҳсулот тайёрлаш имконияти юзага келди. Сифат ва самарадорлик ошди. Айни пайтда корхонада ойига ўртача 15 минг квадрат метр ҳажмдаги 100 миллион сўмлик қурилиш материаллари ишлаб чиқарилаяпти.

Жорий  йилнинг ўтган олти ойида вилоятда биргина қурилиш саноатида 80 дан зиёд лойиҳа амалга оширилди.

Ойбек РАҲИМОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn