Гидроиншоот ишга туширилди
  • 04 Сентябрь 2016

Гидроиншоот ишга туширилди

Уйчи туманида фойдаланишга топширилган “Қизилравот-2” насос станцияси қарийб 20,7 минг гектар экинзорларнинг сув таъминотини яхшилаш имконини беради.

Осиё тараққиёт банки иштирокидаги “Фарғона ва Зарафшон водийлари сув ресурс-ларини бошқариш” лойиҳаси доирасида барпо этилган мазкур гидроиншоот қурилишига 12 миллион 620 минг АҚШ доллари миқдорида инвестиция йўналтирилди. Станция Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан келтирилган замонавий ускуналар билан жиҳозланган бўлиб, улар электр қувватини турдошларига нисбатан 25 фоиз кам сарфлайди. 

Айни пайтда ҳар сонияда 10 кубометр сув ҳайдаш қувватига эга ушбу иншоот Уйчи ва қўшни туманлар экин майдонларини обиҳаёт билан таъминламоқда.

 

Қудратилла НАЖМИДДИНОВ,  

«Халқ сўзи» мухбири.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn