Автомобиллар учун навигацион тизимли плеерлар
  • 15 Апрель 2014

Автомобиллар учун навигацион тизимли плеерлар

Бундан бир неча йил аввал Андижон шаҳридаги “Idas elektronik sistem” Ўзбекистон — Сингапур қўшма корхонаси маҳсулотлари “Ўзстандарт” агентлиги томонидан ўтказилган танловда “Йилнинг энг яхши маҳсулоти” номинацияси бўйича ғолиб, деб топилган эди.

Бундай эътирофга сазовор бўлган жамоада ўтган давр мобайнида самарали изланишлар олиб борилди. Жумладан, “Дамас”, “Нексия”, “Матиз”, “Спарк” ҳамда “Ласетти” автомобиллари учун “CD/MP-3” плеерлари ва рақамли соатлар етказиб бериш ўзлаштирилди.
Ўтган йили янги цехнинг ишга туширилиши туфайли “CD/MP-3” плеерларининг металл қисмлари маҳаллийлаштирилди. Натижада маҳсулот таннархи пасайди. Келгусида корхонада “Ласетти” автомобиллари учун сенсорли навигация тизими билан таъминланган плеерлар ишлаб чиқариш мўлжалланмоқда.

Саидаҳмад ШУКУРОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn