Шифобахш зираворлар — экспортга
  • 04 Август 2016

Шифобахш зираворлар — экспортга

Янгийўл туманилик тадбиркор Александр Элмуродов “Омега зираворлари” масъулияти чекланган жамиятини ташкил этаётганда, ташқи бозорга ҳам чиқишни ният қилган эди.

Шу боис бу ерда қадоқланаётган зираворлар ёрлиғига “Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган” деган ёзувни ҳам киритди. 

— Таомларга ўзгача таъм бағишлайдиган бундай неъматларни хорижликлар ҳам жуда ёқтиради, — дейди тадбиркор. — Шу боис уларни қайта ишлашда шарқона анъаналарга амал қилаяпмиз. Бунда Жанубий Корея ва Хитойдан келтирилган махсус технологик -линия ҳамда дастгоҳлар асқатмоқда. Ҳозир жамоамиз сафида меҳнат қилаётган 15 нафар мутахассис томонидан 100 хилдан зиёд ўсимликлар, шу билан бирга, қуритилган табиий сабзавот, илдизмева ва ошкўкдан тайёрланаётган зираворларнинг 70 хилга яқини қадоқланаяпти. 

Айни пайтда тадбиркор ўз маҳсулотларини экспорт қилиш мақсадида чет эллик шериклар билан музокаралар олиб бормоқда. 

Раҳматилла ШЕРАЛИЕВ,

«Халқ сўзи»  мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn