Айни пайтда бу ерда ёзув ва офсет, шунингдек, картон қоғози ишлаб чиқарилаяпти. Яқинда ушбу маҳсулотлар қаторига қоғоз қоп, хўжалик эҳтиёжлари учун фойдаланиладиган крафт ҳамда бошқа турдаги ўров қоғозлари ҳам қўшилди. Мамлакат истеъмол бозорида ўз ўрнини тобора мустаҳкамлаётган мазкур корхонада ўтган йили 1,8 миллиард сўмлик импорт ўрнини босувчи маҳсулот тайёрланди.
Айни пайтда Германия ва вьетнамлик ҳамкорлар кўмагида навбатдаги лойиҳа амалга оширилмоқда. У якунига етгач, корхонанинг йиллик ишлаб чиқариш қуввати ортади ва маҳсулот экспорти йўлга қўйилади.
Қудратилла НАЖМИДДИНОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.