Компьютер назорат қилади
  • 08 Апрель 2014

Компьютер назорат қилади

Замонавий технологиялар қишлоқ хўжалиги, шу жумладан, паррандачилик соҳасига ҳам жадал кириб бормоқда.

Буни яқинда ташкил топган, энг сўнгги русумдаги ускуналар билан жиҳозланган “ўиждувон замин савдо” масъулияти чекланган жамияти фаолияти мисолида ҳам кўриш мумкин.
— Фабрикада 60 мингдан зиёд товуқ парвариш қилинмоқда, — дейди лойиҳа ташаббускорларидан бири Мирзо Ўринов. — Бу ерда барча жараён компьютерлар воситасида амалга оширилади. Яъни мутахассисларимиз махсус дастур тузиб, уни компьютер хотирасига киритади. “Ақлли машиналар” эса ишнинг боришини назорат қилади. Бизнес лойиҳамизни банк муассасаси 2 миллиард 400 миллион сўмлик кредит ажратиш билан қўллаб-қувватлади. Айни чоғда бу ерда 32 нафар киши меҳнат қилмоқда.
Жорий йилда вилоят тижорат банклари томонидан “ўиждувон замин савдо” каби кичик бизнес субъектларига жами 410 миллиард сўмликдан зиёд кредитлар ажратилиши ва 23 минг 722 та иш ўрни яратиш белгиланган.

Истам ИБРОҲИМОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn
Мазкур рукндаги бошқа мақолалар: « Совғага — глобус Сармоя — юксалиш кафолати »