Совғага — глобус
  • 08 Апрель 2014

Совғага — глобус

Қибрайлик Бобуржон Зокиров пойтахтимиздаги Турин политехника университетида таҳсил олиш билан бирга, “Зиё-глобус” хусусий корхонасига раҳбарлик қилади. Ҳозирги кунда корхонада 20 турдан зиёд ўқув-услубий анжомлар ишлаб чиқарилмоқда.

— Интернет тармоғида шундай маълумотга кўзим тушди, — дейди тадбиркор. — У ерда қайд этилишича, таълим муассасаларидаги ўқув-машғулотларда кенг фойдаланиладиган глобуслар нафақат юртимизга, балки қўшни минтақаларга ҳам хориждан келтирилар экан. Ана шу эҳтиёждан келиб чиқиб, илмий асосланган хариталардан фойдаланган ҳолда, турли ўлчамларда Ер шари моделларини тайёрлашни ўзлаштирдик.
Ёш тадбиркорнинг ташаббуси зое кетмади. Ўтган йили ички бозорга чиқарилган дастлабки 3 минг дона глобус харидорларини жуда тез топди. Бундан руҳланган жамоа маҳсулот ҳажмини кўпайтириш баробарида, янги такомиллашган моделлар устида изланмоқда. Яқиндан бошлаб глобуснинг офислар учун мўлжалланган ва совғабоп турлари ҳам тайёрлана бошланди.
Тадбиркор талаба ўз таклифларини ташқи бозорларга ҳам йўллаган. Бу “Зиё-глобус” маҳсулотлари ҳадемай экспортга ҳам чиқади, деганидир.

Ғайрат ШЕРАЛИЕВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn