Туман Фарғона водийсининг сизот сувлари юзага яқин ҳудудида жойлашган. Ер икки-уч метр кавланса, сувнинг табиий ҳарорати сезилиб туради. Хонободликлар табиатнинг ана шу имкониятидан самарали фойдаланиб, энергия талаб қилмайдиган иссиқхона яратишди. Яъни ер 2 метрча кавланиб, усти плёнка билан беркитилади. Қўшимча иссиқлик манбаларидан фойдаланишга ҳам зарурат йўқ.
Ана шундай янги усулда лимон етиштираётган Мамасиддиқ Собиров 15 сотихлик иссиқхонасидан бир тоннага яқин ҳосил узди.
Набижон СОБИРОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.