Саноатда кенг фойдаланилади
  • 29 Апрель 2016

Саноатда кенг фойдаланилади

Талькомагнезит — озиқ-овқат ҳамда фармацевтика саноатида кенг қўлланилади. Бундан ташқари, ундан кабель, резина, пластмасса, керамика маҳсулотлари ишлаб чиқаришда ҳам фойдаланилади. 

Беруний туманидаги “Beruniy tal’k” масъулияти чекланган жамияти ташкил этилиши билан кунига 7 тонна ана шундай хом ашё тайёрлаш имконияти юзага келди. 

— Маҳаллийлаштириш дастури доирасида корхонамиз умумий қиймати 158 минг АҚШ долларилик сармоя эвазига хорижнинг замонавий технологияси билан жиҳозланди, — дейди МЧЖ раҳбари ўринбосари Эргаш Абдуллаев. — Унинг ёрдамида кукун -ҳолидаги тўрт хил маҳсулот ишлаб чиқараяпмиз. Йигирма кишининг бандлиги таъминланди. 

Жамоа жорий йилнинг дастлабки чорагида буюртмачиларга 980 миллион сўмлик талькомагнезит етказиб беришга эришди.

 

Ҳидоят АҲМЕДОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn