Маълумки, технологик ускуналарни бирлаштириб, бир бутун агрегат ёки дастгоҳ ҳолига келтириш учун кўплаб бутловчи ашёлар зарур бўлади. Илгари четдан олинган бундай воситалар эндиликда корхонанинг ўзида ишлаб чиқариладиган бўлди.
— Шу кунгача, асосан, металл кесувчи ва хом ашёга ишлов берувчи дастгоҳларни таъмирлаш, электр ускуналарни модернизация қилиш, монтаж ҳамда техник хизмат кўрсатиш билан шуғулланиб келардик, — дейди МЧЖ раҳбари Шоймардон Нормуратов. — Ҳозир эса фаолиятимиз қамрови янада кенгайган. Бу, албатта, даромадга даромад қўшиб, янги иш ўринлари яратилишини таъминлади. Келгусида ишлаб чиқаришни тўлиқ маҳаллийлаштириш, металл конструкцияли панжара, дарвоза, шунингдек, алюминий профилли эшик ва деразалар, шлакоблок каби қурилиш материаллари тайёрлашни ҳам мақсад қилганмиз.
Аҳад МУҲАММАДИЕВ,
«Халқ сўзи» мухбири.