— Иш қуввати юқори, тежамкор дастгоҳлар ёрдамида сифатли маҳсулот тайёрлаяпмиз, — дейди жамоа раҳбари Тойир Тўрақулов. — Ускуналарнинг афзаллиги шундаки, хом ашёдан деярли чиқит чиқмайди. Улар ёрдамида усталаримиз тахтани кичик ўлчамгача қирқиб олиш, силлиқлаш ва турли хил безаклар тушириш имконига эга. Жорий йилдан бошлаб мебелларимизнинг 50 фоизини экспортга чиқариш ниятидамиз.
Иш фаолиятини кенгайтириш масаласига ҳам алоҳида эътибор бераяпмиз. Жумладан, тикувчилик цехи ташкил этилиб, беш нафар коллеж битирувчиси бандлиги таъминланди. Айни чоғда улар мебеллар учун устки жилдлар, шунингдек, пардалар ҳам тайёрлашаяпти.
Нормурод ТЕМИРОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.