Мутахассислар томонидан ўтказилган синов ва текширувларда бундай маҳсулот ёнганда 3915 кКал/кг иссиқлик ажралиши аниқланди. Бу бошқа ёқилғи ашёлари, масалан, кўмир брикетларига қараганда қарийб 1,5 баробар юқори кўрсаткичдир.
— Лойиҳанинг яна бир аҳамиятли жиҳати — ғўза, шоли, писта ва жўхори каби ўсимликлар поя қолдиқларидан фойдаланаяпмиз,— дейди тадбиркор Алишер Очилов. — Мақсадимиз — халқ хўжалигининг кўплаб тармоқларига экологик безарар ёқилғи етказиб бериш баробарида, қишлоқ мулкдорлари учун яна бир қулайлик яратишдир.
Корхонада хориждан келтирилган замонавий технологиялар ёрдамида йилига 5 минг тонна экобрикет тайёрлаш имконияти яратилди.
Ғайрат ШЕРАЛИЕВ,
«Халқ сўзи» мухбири.