Йирик лойиҳа амалга оширилди
  • 18 Февраль 2016

Йирик лойиҳа амалга оширилди

Ғаллаорол туманилик тадбиркорларнинг юқори сифатли деворбоп материаллар ишлаб чиқаришга доир таклифи европалик инвесторларга ҳам маъқул келиб, “Kristall-Fuyin-Industries” қўшма корхонасига асос солинди.

Лойиҳа ижросига 1 миллиард 650 миллион сўм миқдорида сармоя йўналтирилди. Йилига 2,5 миллион дона маҳсулот тайёрлаш қувватига эга технологиялар ишга туширилиб, 40 нафар мутахассис жамоа сафига қабул қилинди. Ҳозирги кунда корхонанинг импорт ўрнини босувчи деворбоп материалларига қурилиш ташкилотларидан буюртмалар тушмоқда. Эътиборлиси, жорий йилда туманда яна 2 та ана шундай ишлаб чиқариш субъекти ташкил этилиши мўлжалланмоқда. 

 

Тожиддин ҚАМАРОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn