Талабга мос таклиф
  • 18 Февраль 2016

Талабга мос таклиф

Риштон туманида фаолият юритаётган хорижий корхона йилига 3400 тонна калава ип ишлаб чиқариш қувватига эга. У ерга ўрнатилган илғор технологиялар 400 нафар ишчи-мутахассис томонидан бошқарилмоқда. Хусусан, ўтган йили корхонада 3143,5 тонна маҳсулот тайёрланиб, ички ва ташқи бозорга чиқарилди.

Хорижликлар буюртмалари кўплиги боис жамоа жорий йилда ишлаб чиқариш ҳажмини янада оширишни мақсад қилган.  Ўтган йили туманда 160,9 миллиард сўмлик саноат маҳсулотлари тайёрланиб, 2014 йилдагига нисбатан 110,5 фоиз ўсишга эришилди.  

 

Маъмур МУСУЛМОНОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn