Тежамкор қурилмалар афзаллиги
  • 28 Январь 2016

Тежамкор қурилмалар афзаллиги

“Тахиатош иссиқлик электр станцияси” акциядорлик жамиятида 230-280 МВт қувватли иккита буғ-газ ускунасини қуриш ишлари давом эттирилмоқда.

— Ушбу лойиҳанинг рўёбга чиқарилиши Оролбўйи минтақаси ва Хоразм вилояти аҳолиси турмуш фаровонлигини янада оширишга хизмат қилади, — дейди АЖ раиси Бахт Мадрейимов. — Чунончи, буғ-газ қурилмалари туфайли корхонамизнинг йиллик энергия ишлаб чиқариш қуввати 3 миллиард киловатт соатдан 3,6 миллиард киловатт соатга ортиб, 488 миллион метр куб табиий газ тежалади.
“Ўзбекэнерго” акциядорлик жамияти томонидан Тахиатош шаҳрида ўтказилган матбуот анжуманида қиймати 695,3 миллион АҚШ долларилик мазкур лойиҳанинг аҳамияти хусусида сўз юритилди. Мутахассисларнинг қайд этишича, янги қурилмаларни 2020 йилгача тўлиқ ишга тушириш режалаштирилган.

Ҳидоят АҲМЕДОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn