Ваҳолонки, ушбу амалиётлар яқин вақтгача турдош корхоналар кўмагида бажариларди. Ўтган йили 7,9 миллиард сўм миқдоридаги инвестиция ҳисобига амалга оширилган техник ва технологик янгиланишлардан сўнг мазкур юмушларни шу ерда бажариш йўлга қўйилди. Қолаверса, лойиҳа шарофати билан яна 50 кишининг бандлиги таъминланиб, жамоа аъзолари сони 157 нафарга етди.
— Модернизациялаш тадбирлари туфайли корхонамизда ишлаб чиқарилаётган момиқ сочиқлар сифати янада яхшиланди, — дейди МЧЖ мутасаддиси Икромжон Эргашев. — Ўз навбатида, қувватлар ортиб, тайёрланаётган маҳсулот ҳажми қарийб бир ярим баравар кўпайди. Бинобарин, 1 миллион 335 минг АҚШ долларилик товарларимизни экспорт қилдик.
Яқин истиқболда корхонада калава ипни бўяш тармоғи ҳамда яна бир тикувчилик цехини ишга тушириш кўзда тутилган.
Қудратилла НАЖМИДДИНОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.