— Бунга фаолиятимизни кенгайтириш эвазига эришдик, — дейди профнастил тайёрлашга ихтисослаштирилган мазкур корхона раҳбари Эркин Норов. — Бизнес лойиҳага мувофиқ, хориждан зарур технологик жиҳозлар сотиб олдик. Шунингдек, хом ашё захираси шакллантирилди. Бунинг учун 400 миллион сўм сарфладик. Замонавий ускуналар мижоз хоҳишига кўра, исталган ҳажм ва рангдаги томёпқичлар тайёрлаш имконини беради. Маҳсулотларимиз нисбатан арзон ва сифатли. ISO 9001 сифат сертификатига эгамиз. Айни пайтда, асосан, қишлоқларда барпо этилаётган намунавий лойиҳадаги уй-жойлар учун қурилиш маҳсулотлари етказиб бераяпмиз.
Истам ИБРОҲИМОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.