— Банк кредити ҳисобига хориждан тежамкор, иш унуми юқори технологиялар харид қилдик, — дейди тадбиркор Акбар Холбоев. — Ушбу дастгоҳларнинг афзаллиги шундаки, улар ёрдамида тайёрланаётган маҳсулотлар масаллиғининг меъёрида бўлишини компьютер дастурлари назорат қилади. Бу эса юқори сифат ва самарадорлик омили бўлаётир. Йил бошидан буён буюртмачиларимиз талаби асосида маҳсулотларимиз турини яна тўрттага кўпайтирдик.
Нормурод ТЕМИРОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.