Корхона маҳсулотлари экспортга
  • 24 Декабрь 2015

Корхона маҳсулотлари экспортга

Гулистон шаҳридаги калава ип  ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган “Мили Гулистон текстиль” қўшма корхонаси томонидан жорий йилнинг ўтган даврида 4 миллион 781 минг АҚШ долларилик маҳсулот экспорт қилинди.

Бунда тўқув цехларининг илғор дастгоҳлар билан жиҳозлангани қўл келди. Ҳозир корхонада икки турдаги калава ип тайёрланаяпти.
— Йил бошидан буён 2 минг 711 тоннадан зиёд маҳсулот ишлаб чиқаришга эришдик, — дейди қўшма корхона директори ўринбосари Равшан ўаниев. — Шу кунларда хорижлик ҳамкорларимиз буюртмалари бўйича иш олиб бораяпмиз. Бу эса бизга йил охиригача экспорт кўрсаткичимизни янада ошириш имконини беради.
Таъкидлаш ўринлики, ҳозир Сирдарё вилоятида хорижий инвестициялар иштирокида ташкил қилинган 68 та корхона фаолият юритмоқда.

Аҳмадали ШЕРНАЗАРОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn