Гидроиншоот ишга туширилди
  • 24 Декабрь 2015

Гидроиншоот ишга туширилди

Зарафшон дарёсининг Навоий вилоятидан оқиб ўтувчи қисмида бир сонияда 638 куб метр сувни тақсимловчи гидроиншоот ишга туширилди.

Мазкур тўғонни барпо этиш учун “Шарқ қурилиш сервис” масъулияти чекланган жамияти бунёдкорлари томонидан 5,5 миллиард сўмлик қурилиш-монтаж ишлари амалга оширилди.     
— Бу иншоот минглаб гектар экин майдонини суғорувчи Навкар ва Конимех каналларини обиҳаёт билан таъминлайди, — дейди вилоят 24-сон қурилаётган корхоналар бирлашмаси дирекцияси раҳбари Ҳикмат Амонов. — Шунингдек, зарур ҳолларда тўғоннинг сув ўтказиш қобилиятини сониясига 440 куб метрга етказиш имконияти вужудга келди.

Азамат ЗАРИПОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn