Аҳоли эҳтиёжлари учун
  • 24 Декабрь 2015

Аҳоли эҳтиёжлари учун

Нукус шаҳрида лойиҳа қиймати 1 миллиард 600 миллион сўмлик “Нукус нон маҳсулотлари” масъулияти чекланган жамияти ташкил этилгач, ҳудуд аҳлига кунига 3 тоннагача 5 турдаги неъматлар етказиб бериш йўлга қўйилди.

— Корхонамиз хорижнинг энг замонавий технологиялари билан жиҳозланган, — дейди унинг раҳбари Тамара Сапаева. — Мазкур ускуналарнинг ўзига хос жиҳати шундаки, улар ёрдамида асосий масаллиқ — хамир тез етилади. Бу эса буюртмаларни ўз вақтида ва сифатли бажаришда қўл келаётир. Айни пайтда жамоамиз сафига қабул қилинган ўн тўрт нафар ишчи-мутахассис саъй-ҳаракати билан ойига 50 миллион сўмлик маҳсулот тайёрлашга эришаяпмиз.

Ҳидоят АҲМЕДОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.


Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn