Йирик ҳажмдаги буюртма
  • 22 Декабрь 2015

Йирик ҳажмдаги буюртма

Термиз шаҳридаги “Термиз таъминот” хусусий корхонаси бунёдкорлари ҳар йили ўртача 30 миллиард сўмликка яқин буюртмаларни бажарадилар. Ҳозир бу ерда ғишт заводи, замонавий эшик ва дераза ромлари тайёрлаш цехлари ҳам фаолият юритмоқда.

— Жамоамиз бинокорлари “Хўжаипок” сув узатиш тизимини янгилаш, 45 хонадонга мўлжалланган “Камолот” уйи, Термизнинг Мангузар маҳалласида намунавий лойиҳа асосидаги 18 та тураржой ҳамда шаҳарнинг Султон Саодат кўчасидаги 2 та кўп қаватли иморат қурилишини олиб бормоқда, — дейди корхона мутасаддиларидан бири Баҳодир Қодиров. — Яқинда бўш турган бинолар 12 миллиард сўмлик инвестиция киритиш шарти билан “ноль” қийматда тасарруфимизга ўтказиб берилди. Уни янги технология ва ускуналар билан жиҳозлаб, бу ерда кунига 120 дона уй-жой пойдевор блоклари тайёрлашни йўлга қўйдик. Ҳадемай, 15 хил ўлчамдаги темир-бетон буюмлари ишлаб чиқаришни ҳам ўзлаштирамиз.

Нормурод ТЕМИРОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn