Маҳаллий хом ашё асосида
  • 22 Декабрь 2015

Маҳаллий хом ашё асосида

Хоразм вилоятининг Питнак шаҳарчасида жойлашган “Ҳазорасп сокс бизнес” масъулияти чекланган жамиятида умумий қиймати 400 миллион сўмлик модернизациялаш лойиҳаси амалга оширилди.

Натижада 10 та янги дастгоҳ харид қилиниб, ишлаб чиқариш қуввати икки баробар ортди. Шунингдек, жамоа аъзолари сони  20 нафарга етди.
Эътиборли жиҳати, корхонада трикотаж маҳсулотлари тайёрлашда, асосан, юқори сифатли калава ипдан фойдаланилмоқда. Бу эса харидорлар сафи кенгайишида муҳим омил бўлаётир. Хусусан, ҳозир жамият мутахассислари томонидан ойига ўртача 50 минг жуфт, 100 миллион сўмлик болалар, ўсмирлар ва катталар учун мўлжалланган пайпоқлар ишлаб чиқарилиб, ички бозорда сотилаяпти.
— Келгуси йилда мавжуд дастгоҳларимиз сонини яна ўнтага кўпайтирамиз, — дейди корхона раҳбари Эркинбой Шехов. — Бу орқали маҳсулотларимиз рақобатдошлиги янада ортиб, унинг 50 фоизини экспортга йўналтирамиз. Бунинг учун имкониятларимиз етарли. 

Ойбек РАҲИМОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn