Олтмиш турдаги маҳсулот
  • 22 Декабрь 2015

Олтмиш турдаги маҳсулот

Янгийўл туманидаги “Rossi-Plus” масъулияти чекланган жамиятида қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқаришга киришилганига кўп бўлгани йўқ. Шунга қарамай, 35 кишилик жамоа ширинликлар турини 60 тага етказишга улгурди.

— Хорижнинг илғор ускуналари ишимизни енгиллаштирмоқда, — дейди мутахассис Нигора Саидраҳмонова. — Қолаверса, маҳсулотларимиз харидоргирлигини ошириш мақсадида нафақат замонавий рецепт ва технологиялардан, балки миллий қандолатчилик анъаналаридан ҳам кенг фойдаланаяпмиз.
Яна бир янгилик — яқиндан корхона ширинликлари қўшни мамлакатларга ҳам экспорт қилина бошланди. Шу билан бирга, ташқи бозор талабидан келиб чиқиб, таркибида табиий сут ва экстрактлар бўлган шоколад, конфет ҳамда карамеллар тайёрлаш технологияси ўзлаштирилаяпти.
Айтиш жоизки, айни пайтда вилоят ялпи ҳудудий маҳсулотининг 61,2 фоизи айнан кичик бизнес ҳиссасига тўғри келмоқда.

Ғайрат ШЕРАЛИЕВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn