— Мақсадимизни амалга ошириш учун ўз сармоямиз ҳамда банкдан олинган 60 миллион сўм миқдоридаги кредитга таяндик, — дейди лойиҳа ташаббускори Рамазон Айматов. — Адёл ишлаб чиқаришга мўлжалланган 8 та дастгоҳни хориждан харид қилдик. Қишлоғимиз қизлари бу ускуналарни бошқариш сирларини пухта ўрганишди. Мижозларимизга ойига ўртача 1000-1500 тагача маҳсулот етказиб бераяпмиз. Яқин орада фаолиятимизни янада кенгайтириб, автомобиллар салони учун қопламалар ишлаб чиқариш ниятидамиз.
Истам ИБРОҲИМОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.